Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 28 954 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич 2024 йил билан солиштирилганда қарийб 6,9 минг нафарга ёки 19,3 % га камайган.

Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:

Россия – 6 498 нафар;

Тожикистон – 6 039 нафар;

Қирғиз Р. – 4 648 нафар;

Корея – 3 513 нафар;

Туркия – 2 496 нафар;

Хитой – 1 259 нафар

Қозоғистон – 1 097 нафар;

Буюк Британия – 886 нафар;

Германия – 391 нафар;

АҚШ – 351 нафар.

study-abroad_p34565