Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-декабрь ойларида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, ҳажми 947,2 трлн сўмни ташкил этди.
Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми қуйидагича:
— ишлаб чиқариш саноати – 947,2 трлн сўм (86 %)
— тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш – 77 трлн сўм (7 %)
— электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 70,8 трлн сўм (6,4 %)
— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш – 6,1 трлн сўм (0,6 %)



