Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 1 861 нафар Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 849 нафарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга келган Озарбайжон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 1 321 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 429 нафар;

хизмат юзасидан – 101 нафар;

ўқиш – 9 нафар;

даволаниш – 1 нафар.

uzbekistan-rules-2021__main_uzxqaw_p83526