Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-август ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 28,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 % га ўсди.

Мазкур даврда Ўзбекистон 170 дан ортиқ мамлакатлардан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.

2025 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):

— Хитой – 8,5 млрд

—  Россия – 5,4 млрд

—  Қозоғистон – 2,1 млрд

—  Туркия – 1,2 млрд

—  Корея Республикаси – 1,1 млрд

—  Германия – 774 млн

—  Ҳиндистон – 734,3 млн

— Туркманистон – 581,6 млн

—  Беларусь – 478,5 млн

—  АҚШ – 416,3 млн

—  Бошқа давлатлар – 7,2 млрд

❗️Рақамлар яхлитланган.

i