Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь–июнь ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 56,3 минг тонна узум етиштирилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,8 % га ўсган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган узум ҳажми қуйидагича:

Сурхондарё вилояти – 15,6 минг тонна

Наманган вилояти – 8 минг тонна

Қашқадарё вилояти – 8 минг тонна

Бухоро вилояти – 6,7 минг тонна

Самарқанд вилояти – 4,9 минг тонна

Фарғона вилояти – 3 минг тонна

Навоий вилояти – 2,9 минг тонна

Андижон вилояти – 2,4 минг тонна

Тошкент вилояти – 1,4 минг тонна

Хоразм вилояти – 1,4 минг тонна

Сирдарё вилояти – 0,9 минг тонна

Жиззах вилояти – 0,7 минг тонна

Қорақалпоғистон Респ. – 0,4 минг тонна

uzumni-rasmi-02_09_25_p96611