Иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда Миллий статистика қўмитаси учун истиқболдаги кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида эълон қилинган “Миллий статистика қўмитаси стипендияси” танлови якунланди.
Номзодлар танлов жараёнида қуйидаги мезонлар асосида комплекс баҳоланди:
– статистика, иқтисодиёт, математика ва ахборот технологиялари бўйича билимлари ҳамда аналитик фикрлаш қобилияти;
– IQ даражаси;
– академик кўрсаткичлари (GPA);
– хорижий тилларни билиш даражаси;
– илмий ва ижтимоий фаоллиги;
– суҳбат жараёнидаги касбий ва шахсий компетенциялари.
Танлов натижаларига кўра, танлов комиссиясининг қарори асосида 2025–2026-ўқув йилининг 2-семестри (февраль-июнь ойлари) учун 10 нафар ғолиб аниқланди.
“Миллий статистика қўмитаси стипендияси” танлови ғолиблари:
- Салаева Умида Қудрат қизи – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси
- Сойибова Рухшона Музаффар қизи – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси
- Мирзаева Малика Мурод қизи – Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси
- Аманова Дурдона Зоир қизи – Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси
- Алижонов Муҳаммадулло Комилжон ўғли – Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси
- Ражабова Малика Нуриддин қизи – Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси
- Кайпова Нурсулу Нургелди қизи – Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабаси
- Соатов Мухтор Ботир ўғли – Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси
- Бегимқулова Гўзал Бекжон қизи – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси
- Авазова Эъзоза – Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети талабаси
Миллий статистика қўмитаси барча иштирокчиларга танловда фаол қатнашгани учун миннатдорчилик билдиради ҳамда ғолибларни самимий табриклайди.


