Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида қарийб 2 миллион нафар Қозоғистон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 857 минг нафарга ёки 76 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
қариндошларни йўқлаш – 1 685 849 нафар;
хизмат юзасидан – 149 912 нафар;
саёҳат – 143 898 нафар;
ўқиш – 91 нафар;
тижорат – 455 нафар;
даволаниш – 6 063 нафар.
Шу давр ичида қарийб 1,1 миллион Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонга сафар қилган бўлиб, ушбу рақам ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 338,5 минг нафарга, ёки 47 фоизга ўсган.



