Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 18,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Корея Республикасига сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,4 минг нафарга ёки 51,8 % га ошган.

Жорий йилнинг 7 ойида Корея Республикасига сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳат – 12 836 нафар

қариндошларни йўқлаш – 3 734 нафар

ўқиш – 1 789 нафар

хизмат юзасидан – 224 нафар

даволаниш – 33 нафар

rasm-koreya_p74585