Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 49,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 490,8 минг тонна картошка импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 41 минг тоннага ёки 9,1 % га ошган.
8 ойда Ўзбекистонга энг кўп картошка етказиб берган давлатлар:
Покистон – 299,4 минг тонна;
Қозоғистон – 110 минг тонна;
Афғонистон – 34,8 минг тонна;
Қирғизистон – 18,1 минг тонна;
Россия – 15,4 минг тонна;
Бошқа давлатлар — 13,1 минг тонна.



