Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил ноябрь ойида тайёр овқатларни етказиб бериш нархлари октябрь ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 0,5 фоизга қимматлашган.
Мазкур турдаги хизматлар нархлари йил бошидан буён 5,3 фоизга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 6,4 фоизга ошгани кузатилган.



