Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йилнинг 26 декабрь куни ўз Мурожаатномасида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлаган эди.

Шунга кўра, сўнгги йиллардаги ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди ва uzbekistan2030.uz regulation.gov.uz платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистоннинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат аҳоли фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.

Савол ва таклифларингизни (71) 239-49-38, (71) 239-49-44 рақамли call-маркази орқали билдиришингиз ёки Ця електронна адреса захищена від спам-ботів. Вам необхідно увімкнути JavaScript, щоб побачити її. электрон манзилига юборишингиз мумкин.

2