Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 42,4 минг нафар Италия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 минг нафарга ёки 11,7 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

саёҳат – 40 089 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 1 235 нафар;

хизмат юзасидан – 938 нафар;

ўқиш – 94 нафар;

даволаниш – 3 нафар;

тижорат – 2 нафар.

italiya