Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 29 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 27,8 % га юқори.

Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):

—  Россия – 3,6 млрд

—  Хитой – 1,6 млрд

—  Қозоғистон – 1,2 млрд

—  Афғонистон – 1,2 млрд

—  Туркия – 942,4 млн

—  Франция – 774,3 млн

—  БАА – 610,8 млн

—  Қирғиз Р. – 491,5 млн

—  Тожикистон – 470,9 млн

—  Покистон – 319,7 млн

Рақамлар яхлитланган.

 export_p78243