Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 168,2 трлн сўмни ташкил этди.

Хизматлар турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича:

Таълим соҳасидаги хизматлар — 121,2 %;

Молиявий хизматлар — 120,8 %;

Савдо хизматлари — 119,8 %;

Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 117,7 %;

Меъморчилик ва муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 115,9 %;

Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 115,5 %;

Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 114,9 %;

Ижара хизматлари — 112,8 %;

Компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 111,6 %;

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 109,7 %;

Шахсий хизматлар — 109,1 %;

Транспорт хизматлари — 108,3 %;

Бошқа хизматлар — 113,1 %.

talim_p40719