Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 33,1 млрд АҚШ долларига етган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,6 % га ўсган.

Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,9 %), саноат товарлари (15,9 %) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,3 %) ҳисобига тўғри келади.

Импорт таркиби қуйидагича:

Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 11,2 млрд доллар (33,9 %)

Саноат товарлари — 5,3 млрд доллар (15,9 %)

Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 4,1 млрд доллар (12,3 %)

Хизматлар — 3,6 млрд доллар (11 %)

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,1 млрд доллар (9,3 %)

Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари  ва шунга ўхшаш — 2,6 млрд доллар (7,9 %)

Турли хил тайёр буюмлар — 1,2 млрд доллар (3,7 %)

Ноозиқ-овқат хомашё (ёқилғидан ташқари) — 1,1 млрд доллар (3,3 %)

Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари (ёғлари), ёғлар ва мумлар — 387,5 млн доллар (1,2 %)

Ичимликлар ва тамаки — 251 млн доллар (0,8 %)

Бошқа товарлар — 229,7 млн доллар (0,7 %)

import_p75187