Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—август ойларида Ўзбекистонда йирик корхона ва ташкилотлар томонидан 42,8 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 24,9 % га ошди.
Йирик корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 22,7 % ни ташкил этди.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь—август):
2021 йил — 16,8 трлн сўм
2022 йил — 21,6 трлн сўм
2023 йил — 23,6 трлн сўм
2024 йил — 34,6 трлн сўм
2025 йил — 42,8 трлн сўм



