Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—ноябрь ойларида Ўзбекистонда норасмий сектор томонидан 69,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 % га ошган.

Норасмий сектор томонидан бажарилган қурилиш ишларининг жами қурилиш ишлари хажмидаги улуши 25,5 % ни ташкил қилди.

Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-ноябрь):

2021 йил – 18,5 трлн сўм

2022 йил – 20,9 трлн сўм

2023 йил – 25,1 трлн сўм

2024 йил – 61,2 трлн сўм

2025 йил – 69,9 трлн сўм

photo_2026-01-08_10-48-49_p49822