Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида автотранспорт воситалари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи ва чакана савдо ҳажми қарийб 7,6 трлн сўмни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 трлн сўмга ёки 31,9 фоизга ошган.

Ушбу кўрстаткич йиллар кесимида қуйидагича (январь):

2023 йил — 3,9 трлн сўм

2024 йил — 7,1 трлн сўм

2025 йил — 5,7 трлн сўм

2026 йил — 7,6 трлн сўм

avto_p27774