Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 282 таси қўшма ва 14 231 таси хорижий корхоналардир.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,9 баробарга, шу билан бирга хорижий корхоналарнинг улуши 55,1 фоиздан 76,9 фоизгача ошган.
Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
Хитой — 5 218 та;
Россия — 3 190 та;
Туркия — 2 149 та;
Қозоғистон — 1 221 та;
Жанубий Корея — 699 та;
Афғонистон — 647 та;
БАА — 413 та;
Тожикистон — 410 та;
Ҳиндистон — 394 та;
Озарбайжон — 368 та.



