Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 21,6 млн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,2 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми:
Қорақалпоғистон Респ. – 13,2 млн сўм
Андижон вилояти – 12 млн сўм
Бухоро вилояти – 15,9 млн сўм
Жиззах вилояти – 12,4 млн сўм
Қашқадарё вилояти – 11,4 млн сўм
Навоий вилояти – 18,3 млн сўм
Наманган вилояти – 13,3 млн сўм
Самарқанд вилояти – 13,9 млн сўм
Сурхондарё вилояти – 9,3 млн сўм
Сирдарё вилояти – 12 млн сўм
Тошкент вилояти – 17,7 млн сўм
Фарғона вилояти – 13,3 млн сўм
Хоразм вилояти – 13,9 млн сўм
Тошкент шаҳри – 99,5 млн сўм



