Жорий йилнинг 17 октябрь куни Миллий статистика қўмитасида 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Шуҳрат” медали соҳибаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Фароғат Худойқулова ҳамда қўмита марказий аппарати ходимлари иштирок этди.

Маърифат тадбирида она тилимизнинг миллий ғурур, маънавият ва истиқлол тимсоли экани таъкидланиб, давлат тилининг жамият тараққиётидаги ўрни ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, она тилига бўлган ҳурмат ва эҳтиром, унинг тўғри ва соф ишлатилиши юзасидан фикр алмашилди. Тадбир гўзал шеърлар билан биргаликда кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.


