Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси 403 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11 % га ўсган.
1 декабрь ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 86 197 тани ташкил этди.
Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 443,4 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12,8 % ўсишни қайд этди.
1 декабрь ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 51 497 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.



