Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июль ойларида жами 11,4 минг нафар Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 минг нафарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга келган Озарбайжон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 6 985 нафар;

хизмат юзасидан – 892 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 3 500 нафар;

ўқиш – 6 нафар;

тижорат – 3 нафар;

даволаниш – 5 нафар.

t