Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 19,2 минг нафар АҚШ фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,3 минг нафарга ёки 20,6 % га ошган.
Жорий йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
саёҳат – 15 468 нафар;
хизмат юзасидан – 1 832 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 1 544 нафар;
ўқиш – 254 нафар;
тижорат – 81 нафар;
даволаниш – 11 нафар.



