Ҳурматли юртдошлар!

Миллий статистика қўмитаси жамоаси номидан Сизларни 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни билан муборакбод этамиз!

Она тилимиз — халқимизнинг миллат сифатидаги ўзлигини ифода этувчи, аждодларимиздан бизга мерос бўлиб қолган беқиёс маънавий бойликдир. У орқали биз тарихимизни, маданиятимизни, маънавиятимизни англаймиз ҳамда келажак авлодларга етказамиз.

Юртимизда ўзбек тилининг нуфузини ва мавқеини ошириш, уни илм-фан, таълим, маданият ва халқаро майдонда янада мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ҳар биримиз учун бу юксак эътибор ва ишончни оқлаш, она тилимизни асраш, унинг софлиги ва жозибасини сақлаш шарафли бурчдир.

Шу муносабат билан барчангизни яна бир бор байрам билан табриклаймиз. Она тилимиз абадий яшасин!

Ҳурмат билан,
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси жамоаси.

382_p48085