Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 949,9 минг нафар чет эл фуқаролари саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 319,3 минг нафарга ёки 50,6 % га ошган.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга саёҳат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Россия — 194,3 минг нафар;

Туркманистон — 147,8 минг нафар;

Қозоғистон — 102,9 минг нафар;

Қирғиз Республикаси — 82,1 минг нафар;

Хитой — 60,8 минг нафар;

Тожикистон — 60,5 минг нафар;

Туркия — 36 минг нафар;

Ҳиндистон — 24,9 минг нафар;

Италия — 20,6 минг нафар;

Жанубий Корея — 18,7 минг нафар;

Германия — 17,3 минг нафар;

АҚШ — 15,5 минг нафар;

Бошқа давлатлар — 168,5 минг нафар.

k