Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилда республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 61,5 минг тонна анор етиштирилган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
фермер хўжаликларида – 14,9 минг тонна;
деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 42,8 минг тонна;
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 3,8 минг тонна.



