Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81,2 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,9 млрд АҚШ долларига ёки 20,7 фоизга ошган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

Экспорт – 33,8 млрд (+24 %)

Импорт – 47,4 млрд (+18,5 %) АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистон жаҳоннинг  210 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (21,2 %), Россия (16,0 %), Қозоғистон (6,1 %), Туркия (3,7 %) ва Корея Республикаси (2,1 %) ҳиссасига тўғри келди.

export-import_p71517