Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 474,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида - 34 881 та
Саноат соҳасида - 59 520 та
Қурилиш соҳасида - 30 343 та
Савдо соҳасида - 153 370 та
Ташиш ва сақлаш соҳасида - 17 245 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида - 30 374 та
Ахборот ва алоқа соҳасида – 11 901 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 14 283 та
Бошқа соҳаларда - 122 982 та



