Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон хорижга қиймати 2,1 млрд АҚШ долларига тенг бўлган 2,2 млн тонна мева-сабзавотлар экспорт қилган.

Экспорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,9 фоизга ошиб, жами экспортдаги улуши 6,3 % ни ташкил этди.

Уларнинг таркиби қуйидагича:

мева ва резаворлар – 628,5 минг тонна;

сабзавотлар – 582,5 минг тонна;

тарвуз-қовун – 233,6 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар – 29,3 минг тонна;

мош – 148,2 минг тонна;

бошқалар – 540,5 минг тонна.

photo_2025-12-26_17-20-09_p20921