Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 25 589 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.
Жорий йилнинг январь–август ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси қарийб 167,9 трлн сўмдан ошди.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13,8 % га ўсган.



