Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июль ойларида 12 та давлатга қиймати 24,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 29,5 минг тонна янги узилган узум экспорт қилган.
Бу кўрсаткич йилнинг мос даврига нисбатан 14 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп янги узилган узум етказиб берган давлатлар:
— Россия – 20,0 минг тонна;
— Қозоғистон – 7,3 минг тонна;
— Қирғиз Р. – 1,4 минг тонна;
— Беларусь – 742 тонна;
— Озарбайжон – 41 тонна;
— Бошқа давлатлар – 47 тонна.



