Жорий йилнинг 27 август куни Миллий статистика қўмитасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

7

Табдирда Республика Маънавият ва маърифат маркази «Маърифат» тарғиботчилари жамияти аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедова ҳамда қўмита марказий аппарати раҳбар ва ходимлари иштирок этди.

7

Унда мустақилликнинг бебаҳо аҳамияти, юртимизнинг кечаги ва бугунги тараққиёт йўли, тарихий мероси ҳамда келажак истиқболлари, давлатимизнинг халқаро майдондаги ўрни, жадидларнинг маърифатпарварлик фаолияти, миллий қадриятларимизга содиқлик ҳамда шу каби муҳим мавзулар борасида атрофлича сўз юритилди.

2

Учрашув мазмунли, креатив, интерфаол савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Батафсил — https://youtu.be/JxKcGYHjZrA