Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида қарийб 6,4 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда деярли 1,3 млн нафарга ёки 24,7 % га ошган.
Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
Қирғиз Республикаси — 2,8 млн нафар;
Қозоғистон — 1,2 млн нафар;
Тожикистон — 1,1 млн нафар;
Россия — 370,1 минг нафар;
Саудия Арабистони — 237,1 минг нафар;
Туркия — 230,8 минг нафар;
БАА — 114,1 минг нафар;
Миср — 56,2 минг нафар;
Хитой — 39,6 минг нафар;
Вьетнам — 32,8 минг нафар;
Бошқа давлатлар — 204,1 минг нафар.



