Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 16,6 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,8 % га ошган.

Мазкур турдаги хизматларнинг асосий – 95,8 % қисмини шахсий ёки ижарага олинган кўчмас мулкни ижарага бериш ва бошқариш бўйича хизматлар ташкил этди.

Шахсий кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича хизматлар улуши 1,8 % ни, мукофот эвазига ёки шартнома асосида кўрсатиладиган кўчмас мулкни бошқариш бўйича хизматлар улуши 1,6 % ни, кўчмас мулк бўйича агентликларнинг мукофот эвазига ёки шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлари улуши 0,8 % ни ташкил этди.

n