Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь—сентябрь ойларида тоғ-кон ва ишлаб чиқариш саноати бўйича барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 165,3 трлн сўмга етди.
Уларнинг асосий қисми тоғ кон саноатининг табиий газ қазиб олишга (10,7 %) ва ишлаб чиқариш саноатининг тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим ишлаб чиқаришига (13,3 %) тўғри келмоқда.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-сентябрь):
Тоғ-кон саноати
— 2021 йил – 13,8 трлн сўм
— 2022 йил – 11,2 трлн сўм
— 2023 йил – 21,3 трлн сўм
— 2024 йил – 47,9 трлн сўм
— 2025 йил – 44,1 трлн сўм
Ишлаб чиқариш саноати
— 2021 йил – 37,5 трлн сўм
— 2022 йил – 53,0 трлн сўм
— 2023 йил – 66,9 трлн сўм
— 2024 йил – 100,7 трлн сўм
— 2025 йил – 121,2 трлн сўм



