Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун жами иқтисодий фаолият турлари бўйича 273,4 трлн сўмлик асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича инвестициялар ҳажми қуйидагича:
— қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 24,3 трлн сўм
— тоғ-кон саноати – 29,6 трлн сўм
— ишлаб чиқариш саноати – 74,2 трлн сўм
— электр энергияси, газ, буғ ва конденцияланган ҳаво – 38,4 трлн сўм
— сув билан таъминлаш, канализация, чиқиндиларни йиғиш ва қайта фойдаланиш – 7 трлн сўм
— қурилиш – 20,2 трлн сўм
— улгуржи ва чакана савдо, моторли транспорт воситалари ва мотоциклларни таъмирлаш – 9,1 трлн сўм
— ташиш ва сақлаш – 15,2 трлн сўм
— яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 3,8 трлн сўм
— ахборот ва алоқа – 3,4 трлн сўм
— молия ва суғурта фаолияти – 2 трлн сўм
— касбий, илмий ва техник фаолият – 2,1 трлн сўм
— таълим – 4,2 трлн сўм
— соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 5,8 трлн сўм
— санъат, кўнгил очиш ва дам олиш – 1,2 трлн сўм
— турар-жой қурилишига инвестициялар – 21,7 трлн сўм
— бошқа фаолият турлари – 11,2 трлн сўм



