Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги байрами арафасида «Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки» шиори остида жорий йилнинг 22–23 август кунлари мамлакатимиз бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.


Мазкур эзгу ташаббус доирасида Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари ҳам фаол қатнашди.


Ҳашар давомида қўмита ҳудуди ободонлаштирилди, бино, хоналарда тозалаш ишлари олиб борилиб, яшил ҳудудлар тартибга келтирилди.


Бу каби тадбирлар халқимиз бирдамлигини ошириш, миллий урф-одатларимизни абадийлаштириш, шунингдек, атроф-муҳитни асраб-авайлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилади.



