Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига, Ўзбекистонда туроператорлар, турагентлар ва бошқа туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар сони 3 143 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 551 тага ёки 21,3 фоизга ошган.

Уларнинг сони йиллар кесимида қуйидагича (1 февраль ҳолатига):

2022 йил – 1 841 та;

2023 йил – 2 374 та;

2024 йил – 2 539 та;

2025 йил – 2 592 та;

2026 йил – 3 143 та.

touroperator-ai_p28607