2026 йил 26 март куни Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари Р. Махаммадиев ҳамда марказий аппаратда фаолият юритаётган ёш ходимлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

p

p

Учрашув давомида ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, касбий ривожланиш, малака ошириш, замонавий дастурлардан фойдаланиш, таълим курсларини ташкил этиш, медиа фаолликни кучайтириш ҳамда иш жараёнида қўшимча қулайликлар яратишга оид қатор таклиф ва фикрлар билдирилди.

p

Шунингдек, ёшларнинг билим ва салоҳиятини янада ошириш, улар учун янги имкониятлар яратиш, иқтидорли ва фаол кадрларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар ҳам белгилаб олинди.

p