Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 39,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 58,2 % га ошган.

2025 йилда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Ҳиндистон — 17 241 нафар;

Туркманистон — 9 349 нафар;

Тожикистон — 2 904 нафар;

Покистон — 1 779 нафар;

Хитой — 1 428 нафар;

Жанубий Корея — 917 нафар;

Қирғиз Республикаси — 912 нафар;

Миср — 893 нафар;

Филиппин — 745 нафар;

АҚШ — 482 нафар;

Бошқа давлатлар — 3 011 нафар.

oqish_p83639z