Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-февраль ойларида жами 1 776 336 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга жами 156 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.
Шундан:
эркаклар – 1 053 320 нафар;
аёллар – 723 016 нафар.
Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:
0-18 ёш – 161 831 нафар;
19-30 ёш – 319 635 нафар;
31-55 ёш – 960 489 нафар;
56 ёш ва ундан катталар – 334 381 нафар.



