Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 август ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 462,2 мингтани ташкил этган.
Шундан 392,4 мингтаси ёки 84,9 % и кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келмоқдa.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича эса энг кўп улуши савдо тармоғида бўлиб, уларнинг жами корхоналар сонидаги улуши 32,6 % ни ташкил этди.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 7,4 %
саноат соҳасида – 12,7 %
қурилиш соҳасида – 6,3 %
савдо соҳасида – 32,6 %
ташиш ва сақлаш соҳасида – 3,6 %
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 6,3 %
ахборот ва алоқа соҳасида – 2,4 %
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 2,8 %
бошқа соҳаларда – 25,9 %



