Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 164 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 247 таси қўшма ва 13 917 таси хорижий корхоналардир.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,9 баробарга ошган.
Ўзбекистондаги чет эл нвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
Хитой — 5 044 та;
Россия — 3 181 та;
Туркия — 2 137 та;
Қозоғистон — 1 212 та;
Жанубий Корея — 693 та;
Афғонистон — 635 та;
БАА — 414 та;
Тожикистон — 389 та;
Ҳиндистон — 375 та;
АҚШ — 340 та.



