Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокида жами 242 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 57 таси қўшма ва 185 таси хорижий корхоналардир.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
Саноат — 37 та
Қурилиш — 11 та
Савдо — 84 та
Ташиш ва сақлаш — 23 та
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 2 та
Ахборот ва алоқа — 62 та
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 2 та
Бошқа турлар — 21 та



