Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 65 426 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Мисрга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18 минг нафарга ёки 38,1 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
саёҳат – 59 374 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 5 826 нафар;
даволаниш – 175 нафар;
ўқиш – 21 нафар;
хизмат юзасидан – 30 нафар.



