Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь- ноябрь ойларида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги хизматлар ҳажми 4,6 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 5 % га ёки 889,5 млрд сўмга ошган.

Шундан, ҳисоблар тузиш, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий тафтиш (аудит) соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми эса 2 трлн сўмни ёки ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасидаги жами хизматлар ҳажмининг 43,3 % ини ташкил этди.

photo_2026-01-13_09-43-46