Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 37,5 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,9 % га ўсган.

Мазкур даврда Ўзбекистон 177 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.

 2025 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):  

— Хитой – 11,5 млрд

—  Россия – 7 млрд

—  Қозоғистон – 2,7 млрд

—  Туркия – 1,5 млрд

—  Корея Республикаси – 1,4 млрд

—  Германия – 953,9 млн

—  Ҳиндистон – 941,7 млн

— Туркманистон – 753,2 млн

—  Беларусь – 632,5 млн

—  АҚШ – 614,4 млн

—  Бошқа давлатлар – 9,6 млрд

Рақамлар яхлитланган.

i