Жорий йилнинг 2 октябрь куни Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтида Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаларини тўлдириш бўйича ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман-шаҳар статистика бўлимларидаги рўйхатга олиш жараёнларига масъул ходимлар иштирок этди.

Семинарда саволномаларни бандма-банд хатосиз тўлдириш, регистратор сифатида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш жараёнида қўлланиладиган бошқа амалий жиҳатлар бўйича батафсил маълумот берилди.

Бу жараён рўйхатга олиш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда ходимларнинг малакасини оширишга ёрдам беради.


