Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-июль ойларида хориждан қиймати 10,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 252,5 минг дона чангютгич импорт қилинган.
Ўзбекистонга 2025 йилнинг 7 ойида энг кўп чангютгич импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 167,5 минг дона
— Вьетнам – 40,8 минг дона
— Туркия – 12,5 минг дона
— Таиланд – 9,7 минг дона
— Қозоғистон – 7,8 минг дона
— Руминия – 6,7 минг дона
— Польша – 4,5 минг дона
— Бошқа давлатлар – 3 минг дона



